Россия: АҚШ Москвага қарши " виза уруши" ни эълон қилган
Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШ ушбу мамлакатга қарши " виза уруш" ни бошлаганини хабар қилди
Вашингтондаги Россия элчихонаси маълумотларига таяниб, РИА Новостининг хабар қилишича, АҚШ томони Москва ва Вашингтон ўртасидаги виза масаласи муаммолари ва виза алмашуви тизими учун тўлиқ жавобардир деб эълон этди.
Аввалроқ Вашингтон пост газетаси АҚШ ТИВ баёниясига таняниб, ҳатто лифтни таъмирлаш ёки ўт учириш бўйича мутахассиларнинг Россия визасини олиши учун узоқ музокаралар ва кузатувларни талаб этилгани сабаб, Москвадаги АҚШ элчихонасининг жуда кам ходими ишлаётгани ва шу сабабдан ўз таъбири билан юқори мартабали дипломатлар элчихонанинг турли ишлари ва ҳатто қорни белкурак ёрдамида тозалашга мажбур бўлган деб ёзганди.
Аммо Россия элчихонаси Washington Post газетасининг ушбу иддаоларини рад этиб, бу маълумотда асос йўқлиги ва вазиятга мос келмаслигини таъкидлаганди.
Россия эличхонаси шунингдек Вашингтон индивидуал виза алмашиш одатини Москвага юклатган. Шу асосда Россия дипломатик ваколатхонаси ходимларига фақат АҚШлик ходимлар учун виза бериш эвазига виза олиши ҳуқуқи берилган деб қўшимча қилди.