Арабистон валиаҳди Туркияга сафар қилди
(last modified Fri, 30 Sep 2016 13:14:21 GMT )
сентябр 30, 2016 18:14 Asia/Tashkent
  • Арабистон валиаҳди ва бу режим ички ишлар вазири Туркия
    Арабистон валиаҳди ва бу режим ички ишлар вазири Туркия

Арабистон валиаҳди ва бу режим ички ишлар вазири Туркия давлат масъуллари билан мулоқот ўтказиш мақсадида Анқарага сафар қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Арабистон режими ички ишлар вазири Муҳаммад бин Ноиф Анқарага уюштирган сафарида  ёпиқ эшиклар ортида  Чанкая саройида Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим билан минтақа мавзулари юзасидан фикр алмашган.

Ҳозиргача бу мулоқот  тафсилотлари тарқатилмаган.

Бугун Муҳаммад бин Ноиф Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиши кутилмоқда.

Айтиш жоиздирки,  яқинда  Ню- йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик йиғилиши доирасида ҳам Арабистон валиаҳди ва Туркия президенти учрашиб минтақавий ва халқаро масалалар, Сурия вазиятини таҳлил этиб, икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорликларни ҳам таъкидлашганди.