Россия президенти бир қатор янги қонунларни имзолади
Владимир Путин бу мамлакатдаги янги бир қонунларни имзолади.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин ижтимоий тармоқларда камситишга қарши курашдан тортиб, чет эл агентларини аниқлаш ва хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шахсий маълумотларни ошкор этишни тақиқлашгача бўлган янги қонунларни қабул қилди.
Имзоланган бу қонунлар орасида Россиянинг собиқ президентлари учун умрбод амнистия ҳам бор.
Янги қонунларга биноан Путин яна 6 йиллик Россия президенти сифатида Кремлда қолиши мумкин.
Қабул этилган қонунлардан бошқа бири Россия ОАВнинг камситадиган сайтлар ва ижтимоий тармоқларини чеклаш ва ёпишдир.
Яқинда Твиттер сайти Россиянинг айрим ОАВ-ини ҳукуматга тегишли ОАВ деб номлагади.
Бошқа қонун эса айрим пайтларда интернетда тарқалаётган Россия хавфсизлик расмийларининг шахсий маълумотларига тегишлидир.
Бошқа қонунга биноан чет эл фуқаролари ўз фуқаролигини бекор қилмасдан Россия паспортини олишлари мумкинлигнини таъкидлайди.
Россия расмийлари янги қонунларини ратификация этишидан мақсадларини Ғарб давлатлари айниқса АҚШнинг саботажига қарши кураш кураш деб баҳолашмоқда.