Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
(last modified Sat, 02 Jan 2021 11:41:22 GMT )
Январ 02, 2021 16:41 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
    Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бу мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошланганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Россия ССВ шунингдек,  коронавирусга қарши вакцинация  Россия бўйлаб шу жумладан 85 республика ва вилоятларида амалга оширилади деб эълон қилди.

Хабарга асосан биринчи навбатда 2,5 миллиондан ортиқ дозада Sputnik V ( коронавирусга қарши биринчи рус вакцинаси/ ишлаб чиқарилади ва Россия ҳудудларида тарқатилади.

Россиядаги коронавиурсга қарши эмлаш жараёнида ўн миллионлаб тиббиёт ходимлари ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари тибибёт ва ҳамширалик тарбияланувичилари жалб қилинган.

Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳам  ажратилган  касалхоналар, 170 дан ортиқ махсус эмлаш марказлари, касалхоналар ва тиббий марказларида коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган.

Статистик маълумотларга биноан, ҳозиргача Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 3 186 000  кишига етган ва улардан  57 555 нафари вафот этган.