Россия армияси коронавирус инқирозини ҳал қилишда ёрдам беришга жалб этилади
Россия президенти мамлакатда коронавирус инқирозини янада авж олишига тўхталиб, Россия армиясини дала касалхоналарини қуриш ва коронавирусга қарши курашишга ёрдам беришга чақирди.
Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва бошқа етакчиларига хитобан сўзлаган нутқида мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сонини ортиб бораётганини эслатиб, мамлакат жуда оғир ва инқироз вазиятдадир деб айтди.
Россия президенти Россияда кунида 40 000 дан ортиқ коронавирус ҳолатига дуч келаётганини айтиб, бугунги кунга қадар мамлакатда шунча коронавирус инқирози кузатилмаганди ва шу сабабдан ҳарбий кучларни лозим бўлганида тиббий системани қўллаб- қувватлашни давом эттиишига чақираимз деб таъкидлади.
Путин шунингдек, бу соҳада механизмлари имкониятидан фойдаланиши мумкин чунки биз ҳозирда йиғма тиббиёт муассасаларини қуришни давом эттиришимиз лозим деб изоҳлади.
Сўнгги кунлар ва ойларда Россияда коронавирус билан касалланиш рекорд даражага етди. Ҳатто сўнгги ҳафталарда президент 30 октябрдан бошлаб бир ҳафалик умумиймиллий таътилни эълон қилди.
Халқаро статистик маълумотларга биноан, Россияда шу пайтгача 8,5 миллион киши коронавирус юқтириб олган, улардан 240 мингга яқини вафот этган.