Россия юқори атмосферага учиш қобилиятига эга қирувчи самолёт ишлаб чиқарди
Россия MiG-41 /МИГ-41/ номланган янги тутувчи учоғини ишлаб чиқарди ва бу учоқ ер атмосферасига яяқин бўлган космосга учиш қобилиятига эгадир.
Ҳарбий -аэрокосмик саноати хабарларини тарқатадиган, Россиянинг Авиапром интернет сайти, кечанги хабарида 2017 ва 2018 йилларда МИГ-41 русумли ҳарбий учоқнинг янги ва 6 чи авлоди 246 та мувафаққиятли синовдан ўтганини эълон эди.
MiG-41 қирувчи самолёти фавқулодда вазиятлар учун синовдан ўтказилан. Бу шуни англатадики қирувчи учоқ нафақат аўзига хос кўринишга эга, балки унинг қурилиш ҳужжатлари ҳам тайёрланган ва унинг биринчи парвози 2023 йилда амалга оширилади деб қўшимча қилди , Авиапром сайти..
МИГ-41 ҳарбий учоғи жуда юқори тезликка эга бўлиб бу ҳақдаги маълумотлар махфийдир шунингдек ҳарбий самолёт ернинг юқори атмосферасида ҳам уча олади деб таъкидланган хабар давомида.
Россиянинг МИГ-41 русумли қирувчи самолётининг 6 чи авлоди PAK DP коди билан ишлаб чиқарилган ва МИГ учоқлар ишлаб чиқариш компаниялари ва Россиянинг ҳаво кучлари биргаликда гипертовушли учоқнинг биринчи синов парвозини амалга оширишади.