Трамп ҳокимиятни Байденга тинч йўл билан топширишга берган ваъдасидан афсусда
АҚШнинг амалдаги президенти Дональдж Трамп ҳокимиятни янги президент Жо Байденга тинч йўл билан топшириш ҳақидаги сўзларидан афсусланиш билдирди.
Нью-йорк Таймс газетаси ҳам Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган шахсий йиғилишида АҚШ Конгрессига қилинган ҳужумни қоралаб, ҳокимиятни АҚШнинг янги сайланган президентига тинч йўл билан топширишга видеомурожаат орқали берган ваъдаидан афсусда бўлганини маълум қилди.
New York Times нашри шунингдек Трамп ҳеч қачон истеъфога кетмаслигини қўшимча қилганини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, жума уни Оқ уйнинг 3 маслаҳатчиси CNN- га берган интерьювсида, Трамп истеъфога чиқишни режалаштирмаслигини эълон этдилар.
Пайшанба куни ҳам Трамп 2020 йил 3 ноярдаги мамлакат президентлик сайловлари натижаларига бир неча ойлик норозилигидан сўнг, тарқатган видеомурожаатида ўз тарафдорларини АҚШ Конгресс биносига ҳужум қилганини қоралади ва ушбу ҳокимиятни ўтказиш тинч йўл билан амалга оширилишини айтди.