Вашингтон пост: АҚШлик ҳарбийлар ҳанузгача Эрон ракеталарининг даҳшатли тушини кўришмоқда
(last modified Mon, 11 Jan 2021 11:37:06 GMT )
Январ 11, 2021 16:37 Asia/Tashkent
  • АҚШлик ҳарбийлар ҳанузгача Эрон ракеталарининг даҳшатли тушини кўришмоқда
    АҚШлик ҳарбийлар ҳанузгача Эрон ракеталарининг даҳшатли тушини кўришмоқда

АҚШнинг энг машҳур газеталаридан бири Трамп президентлик даврасидаги энг катта муаммо ва инқирозлардан бири Эроннинг Ироқдаги АҚШ базаларига берган ракета зарбалари бўлгани ва бу зарбалар оқибатида базаларда бўлган мамлакат ҳарбийларини ҳанузгача бу ҳужумнинг даҳшат тушини кўришини маълум қилди.

Washington Post  газетаси тарқатган хабарида  Эроннинг Ироқдаги АҚШнинг Айнул- асад базаларига берган ракета зарбаларидан АҚШнинг бир нечта ҳарбийларининг даҳшатли хотираларини келтириб,  бир йил ўтиб бориши билан  бу ҳужум  ўз таъсирини юқотмаган Трамп президентлик даврасидаги эншг катта инқироз ва зарба деб изоҳлади.

 АҚШ президенти Дональд Трамп ўз лавозимидаги энг катта халқаро хавфсизлик инқирози олдида ўз муносабатини тўбдан ўзгартирди ва Эроннинг 2020 йил  8 январидаги ракета зарбаларидан бир неча соат ўтгач " ҳаммаси яхши" деб иддао қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Эрон армиясининг Ироқнинг Айнул-асад базасига берган ракета ҳужумлари натижасида мия чайқалиши диагнози қўйилган  АҚШлик аскарлар сонини 110 нафар деб баҳолади.

Хабарда шунингдек Эрон ушбу ракета ҳужумларда 40 фут узунликдаги ва  1600 фунт портловчи моддаси бўлган баллистик ракеталаридан фойдалангани келтирилган.

Ушбу ракеталар сўнгги ўн йиллар ичида АҚШлик базаларига қарата отилган ҳар қандай қуролдан кучлироқ эди ва бу ҳужумдан трик қолган АҚШлик ҳарбийлар учун даҳшатли тушга айланган.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида 2020 3 январб  тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Бу жиноятдан кейин Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳам 2020 йил 8 январ куни АҚШдан қасос олиш учун Ироқнинг Ал-анбор вилоятидаги АҚШнинг Айнуласад  ва Арбил вилоятларидаги базаларига ракета зарбалар берди.