Жо Байден: Дональд Трамп энди ҳокимиятда қолмаслиги керак
(last modified Tue, 12 Jan 2021 08:10:57 GMT )
Январ 12, 2021 13:10 Asia/Tashkent
  • Жо Байден: Дональд Трамп энди ҳокимиятда қолмаслиги керак
    Жо Байден: Дональд Трамп энди ҳокимиятда қолмаслиги керак

АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден амалдаги президент Трампнинг имкон қадар тезроқ истеъфога чиқиши кераклигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден  бу мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трампни имкон қадар тезроқ ўз лавозимини бўшатиши  зарурлигини таъкидлаб,  мамлакат Конгресси биносига ҳужум қилганлар жавобгарликка тортилиши шарт де изоҳлади.

Шу ҳолда Ҳил сайти  Дональд Трамп тарафдорларининг АҚШ конгресси биноси -Капитоийга ҳужум қилганидан кейин,  Трамп ва унинг ўринбосари Майк Пенс  ўртасида келишмовчилик падйо бўлган ва уша кундан бери бу икки нафар суҳбатлашани йўқ деб ёзди.

Хабарга биноан, Пенснинг  3 ноябрдаги президентлик сайлов натижалари ва  Байденнинг ғалабасини тасдиқлаш бўйича сенат йиғилишда қатнашганидан бери Трапм у билан гаплашмаган.

Майк Пенс ва унинг барча оила аъзолари ҳам Конгресс биносига  уюштирилган ҳужумдан кейин хавфсизроқ жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Трамп тарафдорларининг АҚШ Конгресси биносига бостибирб киргани,  АҚШ қонун чиқарувчилари ва сенаторларини уни муддатдан олдин ўз лазозимидан четлаштириш қарорига  келишига сабаб бўлди.

Трамп тарафдорлари ўтган чоршанба кечаси  Капитолий биносига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда камида 6 киши улар жумласидан бир нафар полиция зобити ҳалок бўлди.