Путин, Пашинян ва Алиев Тоғли Қорабоғ хусусидаги келишувни бажарилишини таъкидлашди
Россия, Озарбойжон республикаси ва Арманистон президентлари Тоғли Қорабоғ бўйича келишувни бажарилишини яна бир бор таъкидладилар.
Тоғли Қорабоғ ва яқинда Арманистон билан Озарбойжон республикаси ўртаисда тузилган келишув бўйича 3 томонлама учрашувда, мезбонлик қилган Россия президенти Владимир Путин, биз, Тоғли Қорабоғ келишувининг қоидаларига риоя қилинмоқда ва жиддий масала йўқ деган хулосага келдик деб айтди.
Россия, Озарбойжон республикаси президентлари ва Арманистон Бош вазири Москвадаги душанба кунидаги учрашувидан кейин матбуот анжуманида қатнашдилар.
Путин шунингдек биз келишувга эришиб, минтақадаги вазият бўйича баёнот имзолашга муваффақ бўлдик деб қўшимча қилди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам қўшма матбуот анжуманида Тоғли Қорабоғ бўйича келишувларга риоя қилинишини айтди.
Амо Арманистон Бош вазири Николь Пашинян Россия ва Озарбойжон республикаси президентларидан фарқли улароқ, қарамақаршиликлар ҳалигача ҳал қилинмаган, гарчи шуни таъминпаш мумкин бўлса-да, ҳал қилиниши керак бўлган кўплаб муаммолар мавжуд деб таъкидлади.
Тинчлик шартномаси қоидаларига риоя қилиш, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида гуманитар ёрдам юбориш, маҳбусларни алмашиш, иқтисодий алоқаларни тиклаш, Арманистон ва Озарбойжон республикаси транспорт йўналишада транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликларни кучайтириш, 3 мамлакат раҳбарлари томонидан кўриб чиқилган боқша мавзулардан эди.