Фавқулодда ҳолат эълон қилинган Вашингтон шаҳрида 15 минг ҳарбийлар жойлаштирилган
(last modified Tue, 12 Jan 2021 09:32:58 GMT )
Январ 12, 2021 14:32 Asia/Tashkent
  • Фавқулодда ҳолат эълон қилинган Вашингтон шаҳрида 15 минг ҳарбийлар жойлаштирилган
    Фавқулодда ҳолат эълон қилинган Вашингтон шаҳрида 15 минг ҳарбийлар жойлаштирилган

АҚШнинг амалдаги президенти кейинги президентнинг инаугурациясидан олдин ва кейинги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни назорат қилиш учун келаси икки ҳафта давомида Вашиннгтонда фавқулодда ҳолат эълон этди.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Оқ уй томонидан нашр этилган ушбу баёнияга асосан  Вашингтонда янги сайланган пезиденти Жо Байденнинг инаугурацияси муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Шунингдек  Жо Байденнинг қасамёд маросими пайтида, АҚШ пойтахтида хавфсизлик чораларга ёрдам бериш учун 11 январдан 24 январгача Вашингтонда фавқуллода ҳолат эълон қилингани айтилганди.

Бошқа хабарга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон мамлакат миллий гвардиясига Байденнинг инаугурацияси куни Вашинотондга 15 минг аскарларни жойлаштиришга рухсат берган.

СИ ЭН ЭН мухбири ҳам тарқатган тасвирларида, АҚШ қўшинлари Оқ уй олдида жойлаштирган ва унинг атрофидаги барерллар ҳам яратилган.

 Бундан ташқари Вашингтон, Виржиния ва Мериланд шатлари расмийлари ўз фуқароларини  янги сайланган президент  инаугурацияси маросимида  ўз уйларидан чиқмасликка чақиришди.

 

Ёрлиқ