АҚШ давлати Эроннинг металлургия соҳасига қарши санкцияларини кенгайтирди
(last modified Sat, 16 Jan 2021 08:36:05 GMT )
Январ 16, 2021 13:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Эроннинг металлургия соҳасига қарши санкцияларини кенгайтирди
    АҚШ давлати Эроннинг металлургия соҳасига қарши санкцияларини кенгайтирди

АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтириш доирасида, Эроннинг турли металларига қарши санкция қўллади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлат котиби Майк Помрео  кеча Эронга қарши айбловларини  такрорлаб,  Эроннинг металлургия соҳасига қарши санкциялар рўйхатида яна 15 метал турлари киритилди де таъкидлади.

АҚШ давлат котиби  навбатдаги асоссиз ва ёлғон иддаоларида  Эроннинг тинч  мақсаддаги ядровий фаолиятларини  халқаро хавфсизликка доимий бир таҳдид эканлигини даъво қилиб,  Теҳрон билан ушбу 15 хил металлар соҳасида савдо сотиқ қиладиган томонлар санкцияларга дуч келишади деб қўшимча қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари кечанги суҳбатида,  Вашингтон давлати Эроннинг денгиз саноати, авиация  аэрокосмик саноатини санкциялар  рўйхатида жойлаштирган деб айтганди.

 АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп президентлик даврасининг сўнгги кунларида  Эронга қарши  санкциялар қўллашни ахмоқларча ва ғазаб билан кенгайтиршига уриниб,  сўнгги ҳолатлардан бирида Эронда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган илк муассаса яъне Баракат билим муассасасига нисбатан санкция жорий этди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ режими  2018 йил  8- май куни  Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиши билан  Эронга қарши максимал босимлари сиёсатини бошлади ва Эроннинг музокаралар столига ўттиришга мажбур қилиш ва АҚШ истаган шартлари ва  янги келишувини қабул қилишга мажбур этишга уринди аммо бу сиёсатларидан 2 ярим йил ўтиб бориши билан АҚШ  бирон бир мақсадига эриша олмаган.