Трамп президентлигининг сўнги кунларида АҚШ штатларида хавотирлар кучайиб бормоқда
AҚШнинг FBI томонидан мамлакатнинг барча штатлари марказларида қуролли намойишлар бўлиб ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантирганидан кейин, АҚШ хавфсизлик вакиллар ва миллий гвардияси шай ҳолатга келтирилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ федерал тергов бюроси (FBI) хавфсизлик идоралари ва полиция кучларини Трамп тарафдорларининг қуролли намойишлари шанба кунидан 20 январгача - Байденнинг инаугурациясига қадар барча штатларнинг маҳаллий Конгресс бинолари ташқарисида бўлиб ўтиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантриди.
Хабарга биноан Вашингтон шаҳри комендантлик соат ва ҳарбий ҳолатдадир.
АҚШ миллий гвардияси кучлари ҳам тарқатган баёниясида, 12-15 январь кунлари Байденнинг инаугурацияси хавфсизлигиги таъминлаш учун 134 та ҳарбий самолёт билан 7060 аскарни Вашингтонга сафарбар этилганини хабар қилди.
Вашинтнтон шаҳрида янги сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурацияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўишинларини ўтказиш ва 25 минг аскарни жойшлаштириш учун тарихий кўприк ташкил этилгани айтилмоқда.
АҚШнинг СNN телеканали ҳам мамлакат Конгесс полициясини кеча шанба куни 500 та ўқ олиб юрган қуролли шахсни қўлга олганини эълон қилди.
Бу шахс Виржиния штатидан Вашингтонга келгани ва сохта карта билан назорат постидан ўтиб Жо Байден инаугурацияси маросимида қатнашишни мақсад қилганди.