Байден имзолаган илк фармонларида Вашинтонни ЖССТ ва иқлим ўзгариши келишувига қайтарди
Жо Байден инаугурациясидан сўнг илк ижро буйруқларини имзолади.
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ўз лавозимида иш бошлаганининг биринчи кунида Дональд Трампнинг қарорлари, фармонлари ва ҳатти -ҳаракатларини бекор қилиш мақсадида 17 та фармонни имзолади.
Мусулмон фуқароларига сайёҳат қилиш тақиқнинг бекор қилиниши, Парижнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги келишувга қайтиши, жамоат жойларида ниқобдан мажбурий фойдаланиш ва АҚШ-Мексика чегарасида фавқулодда ҳолатнинг тугатиши Байден имзолаган фармонларидан эди.
Фармонларни имзолаш пайтида Байден шунингдек имзолаган фармон айрим коронавирусга қарши кураш ҳамда иқлим ўзшгаришига ўз таъсирини етказиши умид қиламан деб қўшимча қилди.
Трамп президентлиги даврасида бу каби буйруқлар ва фармонларни бекор этиш ва амалга оширилган сиёсатларини тўхтатиши Жо Байженнинг сайловолди ваъдаларида эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 20 январь куни Байденнинг инаугурацияси маросими ушбу мамлакат тарихида ўтказилган бошқа қасамёд маросимларидан фарқ қилди.
Трамп тарафдорларининг Конгрессга яна ҳужум қилишидан пайдо бўлган қўрқув-ҳарос туфайли Байденнинг қасамёд маросимда оғир хавфсизлик чоралар ҳукм сурарди.
Аммо анъанага зид равишда Дональд Трамп ушбу маросимида қатнашишдан воз кечди.