Ҳиллари Клинтон рақиби — Дональд Трампдан кўра олдинда кетмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i5737-Ҳиллари_Клинтон_рақиби_Дональд_Трампдан_кўра_олдинда_кетмоқда
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби — Республикачилар партияси вакили Дональд Трампдан америкалик сайловчилар ўртасида машҳурлик бобида яна ўзиб кетди
(last modified 2018-08-22T17:47:53+00:00 )
октябр 01, 2016 18:08 Asia/Tashkent
  • Ҳиллари Клинтон рақиби — Дональд Трампдан кўра олдинда кетмоқда

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби — Республикачилар партияси вакили Дональд Трампдан америкалик сайловчилар ўртасида машҳурлик бобида яна ўзиб кетди

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби — Республикачилар партияси вакили Дональд Трампдан америкалик сайловчилар ўртасида машҳурлик бобида яна ўзиб кетди, дея  хабар бермоқда СНН тармоғи. 

Ipsos халқаро социология маркази Reuters агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган ва натижалари 30 сентябрь, жума куни эълон қилинган янги умуммиллий сўров шундан далолат бермоқда.

23—29 сентябрь кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Клинтон учун респондентларнинг 43 фоизи, Трамп учун эса 38 фоизи овоз беришга тайёр.

Шу тариқа, Ҳиллари Клинтон Доналд Трампдан дан 5 фоиз олдинда бормоқда.

Факз Ньюз маълумотларига кўра, ўтган ҳафта охирида бу фарқ Клинтон фойдасига 4 фоизни ташкил этаётган эди.