Владимир Аутин "Янги Старт" битимини яна 5 йилга узайтириш келишувини имзолади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i57668-Владимир_Аутин_Янги_Старт_битимини_яна_5_йилга_узайтириш_келишувини_имзолади
Россия президени Владимир Путин кеча жума куни Россия ва АҚШ ўртасида Янги Старт номи билан танилган стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтириш битимини имзолади.
(last modified 2021-01-31T07:30:50+00:00 )
Январ 30, 2021 14:05 Asia/Tashkent
  • Владимир Аутин
    Владимир Аутин "Янги Старт" битимини яна 5 йилга узайтириш келишувини имзолади

Россия президени Владимир Путин кеча жума куни Россия ва АҚШ ўртасида Янги Старт номи билан танилган стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани узайтириш битимини имзолади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кремль саройи ўз баёниясида, Путин Россия ва АҚШ ўртасидаги Янги Старт шартномасини яна 5 йилга узайтириладиган ҳужжатларни имзоалан.

Олдинроқ АҚШнинг  START-2 стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш бўйича  шартномасини узайтириш тўғрисидаги келишувдан сўнг,  Россия президенти Владимир Путин ушбу шартномани узайтириш режасини Россия Думасига тақдим этганди.

Чоршанба куни Россия Думаси бугун Янги Старт битимини яна 5 йилга узайтиришни маъқуллаганди.

АҚШнинг собиқ президенти Трамп маъмурияти Россияга қарши бўлган Янги Старт шартномасини узайтириш учун шартлар қўйганди, аммо Россия қабул қилмади.

Янги Сарт шартномаси стратегик ядро қуроллларни назорат қилиш бўйича амалда бўлган энг сўнги йирик битимдир.

Янги Старт шартномасининг амал қилиш муддати  2021 йил февралида тугайди.