Путин ва Алиев телефон орқали суҳбатларида Қорабоғ вазиятини муҳокама қилишди
Россия ва Озарбойжон республикаси президентлари телефон орқали суҳбатларида, Тоғли Қорабоғдаги оташкеимни назорат қилиш учан Россия ва Туркия қўшма марказининг фаолияти борасида маслаҳатлашадилар.
Кремль саройи матбуот хизмати тарқатган баёниясида, Россия президенти Владимир Путин ва Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев кеча телефон орқали суҳбатларида Тоғли Қорабоғ минтақасида оташкесимни назорат қилиш учун Россия ва Туркия қўшма марказини иш бошлагани юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар бу марказ фаолияти минтақадаги вазиятни янада бақарорлатиришга ва Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга тўлиқ амал қилишга ёрдам беришга умид билдиришди деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қорабоғдаги ярашув ортидан кузатувчи Туркия-Россия маркази кеча 60 нафар россиялик қўшинлар ва Туркиянинг шунча аскарлари ҳамда лозим тажҳизотлар жумладан учувчисиз учсоқлар билан ишб бошлади.. Шунингдек Россиядан Виктор Флоренко ва Туркиядан Абдуллоҳ Қотирчи марказда фаолият қиладиган ҳарибй қисмларни бошқаришади.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Арманистон Бош вазири, Россия ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари Тоғли Қорабоғ минтақасида урушни тугатиш тўғрисида келишувга келиб, урушни тўхтатиш битимини имзолашганди.
Туркия парламентининг қарори ҳамда Озарбойжон республикаси ва Россия келишуви асосида турк ҳарбийлари озод қилинган ҳудудларда сулҳ битимини назорат қилиш учун Озарбойжон республикасига юборилади.