Мянмада нима гап? Давлат тўнтарилишида ҳокимият қуролли кучларга ўтди!
(last modified Mon, 01 Feb 2021 06:19:23 GMT )
феврал 01, 2021 11:19 Asia/Tashkent
  • Мянмада нима гап?
    Мянмада нима гап?

Кеча Мянма мамлакатида содир бўлган давлат тўнтарилишида ҳокимият бошқаруви тўлиқ ҳарбийлар қўлига ўтди.

Эрон телерадиокомпаниячининг хабар қилишича, Мянмадаги ҳоким партия раҳбари Аун Сан Су Чжини армия томонидан қўлга олингани ортидан ҳокмият тўлиқ ҳарбийлар қўлига ўтгшарн.

Шунингдек Мянма Қуролли кучлари мамлакат фавқуллода ҳолат эълон қилиб  барча муҳим давлат идоралари жумладан миллий телевидения ва парламентни ўз  назоратига олган.

Мянма армияси шунингдек президент Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси , ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси етакчиси Аун Сан Су Чжи ноябрда бўлиб ўтган сайловлардаги фирибгарликларга жавобан қўлга олинганини эълон қилган.

Мянмадаги ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси ўтган ноябр ойидаги парламент сайловларида ғалаба қозонганини маълум қилганди.

Ҳукмрн партия сўнги 5 йил ичида Мянмадаги озчилик мусулмонларга қарши кенг тарқалган ғайриинсоний ҳаракатларни амалга оширди.

1-февраль куни эрталаб Мянма армияси президенти Win Myint,  ҳукмрон партия раҳбари  Aun San Su Chji ва бошқа бир қатор расмийларни ҳибсга олди.