Блинкен: АҚШ Украинани ҳарбий техник жиҳатдан қўллаб- қувватлайди
АҚШ давлат котиби украиналик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Вашингтон давлатини Киевга ҳарбий ва иқтисодий ёрдам беришга давом беришини маълум қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ-и тарқатган баёниясида, АҚШнинг янги давлат котиби Энтони Блинкен ва Украина ТИВ раҳбари Дмитирй Кулебанинг телефон орқали суҳбатларига тўхталиб, Блинкен Вашингтондаги янги ҳукумат учун Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигинг муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Баёнотга асосан, Кулеба шунингдек Украина шарқида Қримдаги рус жангариларига қарши дипломатик ечим топишга қаратилган саъй -ҳаракатлар ҳақида гапирди.
Олдинроқ Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Амина Запарова берган интервьюсида, Қрим ярим ороли масаласида Россияга қарши сиёсий босим ва иқтисодий санкцияларни кучайтиришга чақирганди.
Қрим ярим оролининг аҳолиси 2014 йилда Қрим аҳолисининг 90% дан ортиғи иштирок этган референдумда қатнашиб, Россияга қўшилиш учун овоз беришди.
Аммо Украина ва унинг Ғарбдаги ҳомийлари Қримни Россияга қўшилганини ноқонуний эканлигини иддао қилишди ҳамда АҚШ ва Европа иттифлқи Москвага қарши санкциялар киритди.