Хитой: АҚШ сўзсиз ва шарт қўймасдан ядровий келишувга қайтиши керак
Хитой давлати АҚШнинг сўзсиз Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши зарурлигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Хитой ТИВ наттоғи Ван Венбин АҚШ давлат расмийларининг Жо Байден ҳукуматининг ядровий келишуви -Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши тўғрисида берган изоҳларига тўхталиб, Вашингтон режими сўзсиз ва олдиндан шарт қўймасдан олдинги давлати чиққан Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши шарт ва зарур деб қўшимча қилди.
Van Ven Bin Биргаликдаги ҳаракат режасини қўлаб-қувватлаб, АҚШнинг ушбу келишувга қайтиши учун барча томонларнинг ҳамкорлигининг зарурлиги ва Пекиннинг бу хусусда ўз ролини бажаришда давом эттиришини таъкидлади.
Хитой ТИВ наттоғи шунингдек, Пекин давлатининг Эрон ядрови мавзусига нисбатан муносабатида Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаш ва ядровий келишувни барч томонларни ўз мажбуриятларига амал қилиш эканлигини эслатиб ўтди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи ўз сўзлари давомида, АҚШнинг Эронга қарши қўллаган бирёқлама санкцияларини бекор қилиши зарурлигини таъкидлаб, Пекин Биргаликдаги ҳаракат режасига босқичма-босқич ва ўзаро ечим йўналишини қўллаб қувталайди деб аниқлик киритди.