Жозеп Боррел Россияни санкциялар билан таҳдид қилди
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раҳбари Жозеп Боррел Москвага қарши санкциялар қўллаш билан таҳдид қилиб Россия давлати Европа билан конструктив мулоқот ўрнатишни қабул қилмаётир деб айтди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Боррел чиқарган баёниясида, Европа давлатларнинг 3 дипломатини чиқариб юборилиши билан Россия Европа Иттифоқи билан конструктив мулоқот пайтида бўлмагани маълум қилди деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раиси ўз сўзларида европаликларнинг келаси қарорларига ишора қилар экан,аъзо мамлакатлар кейинги одимлар хусусисда қарор чиқаришади ва бу қадамлар ҳатто санкцияларни ўз ичига олиши ҳам мумкин деб таъкидлади.
Шанба куни якунланган Боррелнинг Москвгаа қилган сафари оридан Европа Иттифоқига аъзо 27 давлта вакиллари ўртассида бир-бирига зид қарашлар ҳамда келишувмовчиликлар юзага келди.
Франция ва Германия вакиллари Россия билан музокара ўтказишни таъкидладилар, ваҳоланки бошқа мамлакталар Россия мухолифат етакчиси Алексей Навалньнийни қўлга олинганидан кейин Кремль давлатига нисбатан қаттиқроқ позиция тутишга чақиришди.
Эслатиб ўтамиз ўтган жума куни Россия ТИВ-и 3 нафар европалик дипломатларни ноқонуний митингларда қатнашишда айблаб " исталмаган элемент" сифатида мамлакатадан чиқариб юборди.
Жозеп Боррелнинг Москвага уюштирган сафари мурраккаб эди ва у Брюсселга чуқур хавотир билан қайтди.
Боррелга кўра Россия аста-секин Европа билан алоқаларни узиб, демократик қадриятларга ташқи таҳдид сифатида назар ташламоқда.