Москва давлати Европа мамлакаларидан рус дипломатларини чиқариб юборилганига аксиламал кўрсатди
Кремль давлати Европанинг айрим мамлакатларидан рус дипломатларини чиқариб юборилганини душманлик ҳаракат деб атади.
Ал-Жазира хабарига кўра, Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова тарқатган баёниясида, Германия, Швеция ва Польшадан рус дипломатларини чиқраиб юборилганини оқлаб бўлмайдиган ва душманлик ҳаракта деб атади.
У ўз сўзларида Европа Иттифоқи томонидан бундай ҳатти ҳаракатларни Ғарбнинг Россияга қарши ҳаракталарининг бир қисми эканлигини таъкидлаб, Москва ушбу ҳатти- ҳаракат ва чораларни мамлакат ички ишларига аралашиш сифатида билади деб қўшимча қилди.
Россия бу борада сиёсий қарор қабул қилмади ва фақат мавжуд фактларга асосланиб европалик дипломатларни чиқариб юборди деб қўшимча қилди.
Захарова шунингдек, Ғарб давлатлари сўнгги йиллар ичида россиялик дипломталарни чиқариб юбориш учун ҳеч қандай факт ва далил келтиришмади ва ҳолангки Москва турли мамлакат дипломатларини чиқариб юборганининг сабабларини аниқ баён этиб келган деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия давлати Германия, Швеция ва Полша дипломатларидан айримини рус мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни қўллаб -қувватлаш кўча намойишларида қатнашгани учун мамлакатдан чиқариб юборганди.
Германия, Швеция ва Полша давлатлари ҳам бунга жавобан бир қатор рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборишди .