АҚШ Мудофаа вазирлиги: Вашингтон Толибон билан келишувни қайта кўриб чиқади
(last modified Sat, 13 Feb 2021 08:08:14 GMT )
феврал 13, 2021 13:08 Asia/Tashkent
  • АҚШ Мудофаа вазирлиги: Вашингтон Толибон билан келишувни қайта кўриб чиқади
    АҚШ Мудофаа вазирлиги: Вашингтон Толибон билан келишувни қайта кўриб чиқади

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Вашингтон давлатини Толибон билан келишувни қайта кўриб чиқиши ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  Ал-Арабия телеканалига таяниб хабар қилишича, Пентагон тарқатган баёнияисда,  президент Жо Байденнинг ҳукумати  АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Толибон биан  имзолаган шартномасини қайта кўриб чиқади ва аммо қайта кўриб чиқиш тури хусусида ҳали қарор қабул қилмаган деб изоҳлади.

АҚШнинг Толибон билан  2020 йил 29 февралда Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган келишувига биноан Толиблар Афғонистондаги зўравонлик ва ҳужумларни тўхтатиб, АҚШ эса ўз қўшинланини олиб чиқиб кетиши керак.

Аммо Толибон гуруҳи аъзолари  илгаригидек  Афғонистоннинг турли минтақаларида ўз ҳужумТрампларни кучайтиришмоқда ва АҚШ террорчи қўшинларини Афғонистонни тарк этиши ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.