Франция муассасаларига кенг киберҳужумлар уюштирилган
(last modified Tue, 16 Feb 2021 11:19:34 GMT )
феврал 16, 2021 16:19 Asia/Tashkent
  • Франция муассасаларига кенг киберҳужумлар уюштирилган
    Франция муассасаларига кенг киберҳужумлар уюштирилган

Франция расмийлари давлат идоралари ва муассасаларига қарши хакерлик ҳужумлар уюштиририлгани ҳақида хабар қилишди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу мамлакат миллий хавфсизлик агентлиги кеча Франциянинг Сентреон дастурий таъминоти орқали кўплаб француз муассасаларига таъсир кўрсатган компютернинг  бузилиши аниқланганлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Франция давлат масъуллари шунингдек 2017  йил охиридан 2020  йилгача давом этган  ҳужум Россиянинг  Sandworm разветка томонидан уюштирилган ҳужумга ўхшашлигини иддао қилишди.

Француз расмийлари эса ҳужумни тўғридан-тўғри рус хакерлари томонидан уюштирилганини билдиришдан воз кечишди.

Кенг тарқалган ушбу киберҳужум Франция муассасаларининг кенг маълумотларини ўғирлашга олиб келган.

Олдинроқ АҚШ ва Европа ҳукуматлари Россияни ушбу мамлакатлардаги давлат муассасаларига киберҳужумлар уюштиршда айблаганди, аммо Москва давлати бу айбловларни рад этган.