АҚШ Мудофаа вазирлиги: "шошқалоқлик"билан Афғонистонни тарк этмаймиз
АҚШ мудофаа вазири НАТОдаги ўз иттифоқчиларига Вашингтон шошилинч ёки тартибсиз раишда Афғонистонни тарк этмаслигига ишонтирди.
ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин, АҚШ иттифоқчиларига хитобан, Вашингтон давлати АҚШ ва Толибон келишуви шартларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, барча томонларнинг ушбу шартларига риоя қилишларини аниқлайдилар.
Олдинроқ Байден маъмурияти ҳам АҚШнинг аввалги маъмуриятининг катта миқдордаги қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қароридан кейин, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий позициялар мақоми тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаганлигини блдирган эди.
Афғонистон халқи ва расмийлари бир неча бор АҚШ бошчилигидаги чет эл ҳарбийлари ва қўшинларини ўз мамлакатидан олиб чиқишини талаб қилишган.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш баҳонасида бу мамлакатга бостириб кирди, аммо ўша пайтидан бери Афғонистонда нотинчликлар, терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ўсган.
Аммо АҚШ 20 йилдан бери Афғонистондаги мувафаққияттсиз урушни оқлашга уринмоқда.