АҚШнинг Атлантика кенгашида Белоруссия ҳукуматини ағдариш режаси кўриб чиқилмоқда
(last modified Tue, 23 Feb 2021 08:23:32 GMT )
феврал 23, 2021 13:23 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Атлантика кенгашида Белоруссия ҳукуматини ағдариш режаси кўриб чиқилмоқда
    АҚШнинг Атлантика кенгашида Белоруссия ҳукуматини ағдариш режаси кўриб чиқилмоқда

Атлантика кенгаши таҳлил марказининг аъзолари виртуал учрашувида санкциялар ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда Белорус президенти Александр Лукашенкони ҳукуматдан ағдариш режасини тақдим этишди.

 Атлантика кенгаши етакчиси аъзоси ва иқтисодчи Андрес Слонд  бу йиғилишда Белоруссияга қарши  санкцияларни қўллаш мақсадида бу мамлакатнинг юзлаб расмийлари ва бу мамлакатдаги Россияга тегиши компанияларга санкция жорий этишни таклиф этди.

 Слонд шунингдек  ушбу ҳаракат билан Белоруссия президенти Александр Лукашенко  ҳокимиятдан кетишдан бошқа чораси қолмади деб маълум қилди.

Бундан ташқари Атлантика кенгаши аъзолари  АҚШ давлати Белорус оппозицияи бюджетини 60 миллион доллардан 200 миллион долларгача оширишни таклиф қилди.

Хабарда келтирилишича, Атлантика кенгаши   АҚШ бошчилигидаги /ўз таъбири билан/ дунё" ҳуқуқ -тартиботи"ни сақлашга интилаётгани сабали,  Россия унинг асосий мақсадларидан биридир. Чунки  Россия АҚШнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий Европанинг катта ҳудудларига ҳукмронлигини олдини олмоқда. Белоруссия Россиянинг Шарқий Европадиги ягона иттифоқчиси бўлганлиги туфайли Лукашенконинг ҳукуматдан четлашиши Россиянинг минтақадаги тўлиқ изоляция олинишига йўл очиши мумкин.