Лавров: Эрон билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришни таъкидлади
Россия ТИВ раҳбари Москва давлатининг Эрон ва Россия алоқаларини ҳар томонлама кенгайтириш позицияга эга бўлгании таъкидлаб биз Эрон билан кенг кўламли ҳамкорликлар пайидамиз деб айтди.
Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россияда чет эл ОАВ билан суҳбатида ИРНА ахборот агентлиги мухбирининг Теҳрон ва Москва расмийларининг фикрича Эрон ва Россиянинг сиёсий , хавфсизлик ва минтақавий ҳамкорилклари яхшидир, аммо иқтисодий ва маданий соҳаларда кучайтирилиши керак " сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз деган саолига жавобан: Москва ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар жуда дўстона ва турли соҳаларда кенгаймоқда деб таъкидлади.
Россия ТИВ раҳбари Эрон билан ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарулигига тўхталиб, биз Эрон билан икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантирмоқдамиз, аммо санкциялар ҳамкорлик тузилмасига зарба берди деб қўшимча қилди.
Лавров шунингдек АҚШнинг Эрон билан ҳамкорлик қиладиган компаниялар ва мамлакталарни жазолаш билан таҳдид қилганига ишора қилиб, бироқ бизнинг савдо -соҳасидаги ҳамкорликларимиз аста -секин кенгайиб бормоқда деб баён этди.
У қўшимча қилиб айтдики Россия ва Эрон тўловлари миллий валютада амалга оширилади ва биз долларга боғлиқ бўлмаган молиявий тизимдан фойдаланишга ҳаракта қиламиз.
Лавров ўз сўзларида Халқаро Атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гросининг ташрифига ҳам ишора қилиб, агентлик ва Теҳрон ўртасида эришилган келишув аҳамиятлидир, аммо АҚШ Халқаро атом энергияси бошқарувчилар кенгашида Эронга қарши резолюция чиқариш пайида бўлганини хабар қилди ва ундан кейин Эрон АҚШ иштирокидаги учрашувдан воз кечишга қарор қилди деб эълон этди.