Туркия Адлия вазири: фавқулодда вазият мамлакатдаги табиий вазиятни сақлаш учун
июл 21, 2016 20:51 Asia/Tashkent
Туркия Адлия вазири фавқулодда вазият мамлакатдаги табиий вазиятни сақлаш учун эканлигини эълон қилди.
Ал-Жазира телеканалининг хабарига кўра, Туркия Адлия вазири Анкарада фавқулодда вазият эълон қилинишини кўриб чиқиш учун ташкил қилинган мамлакат парламентининг махсус йиғилишида Туркияда фавқулодда вазият эълон қилишдан мақсад табиий вазиятни сақлаш ва ҳар қандай янги давлат тўнтаришларининг олдини олиш эканлигини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият эълон қилиниши Туркиянинг иқтисодий вазиятига таъсир қилмайди.