март 18, 2021 14:18 Asia/Tashkent
  • Россия жанубида ИШИД террорчи гуруҳининг ҳужуми бартараф этилди

Россия федерал хавфсизлик хизмати Россиянинг жанубидаги Шимолий Кавказ минтақасида ИШИД террористик гуруҳининг террористик ҳужумининнг олди олинди ва хавфсизлик маъмурлари томонидан ушбу гуруҳга аъзо бўлганларданг бири қўлга олинди,-деб эълон қилди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати чоршанба куни бир баёнот бериб, Россия Федерал хавфсизлик хизмати Россиянинг жанубида жойлашган Кавказ минтақасидаги Адигея республикасидаги савдо марказларидан бирида бомбани портлатиб юборишни мақсад қилган ИШИД террорчи гуруҳининг бир аъзосини қўлган олинганини маъдум қилди. 

Бу баёнотда бу шахсдан бомба тайёрлаш учун керакли воситалар, ИШИД террористик гуруҳининг рамзи, экстремистик адабиётлар, террористик амалиётни амалга ошириш учун белгилан жой билан Адигея республикаси пойтахти Майкоп шаҳрининг харитаси мусодира этилди дея келтирилади. 

Россия Федерал хавфсизлик хизмати қўлга олинган террорчи сохта гувоҳномаларга эга эди ва ва сўроқ қилиш пайтида, Россия томонидан ИШИД террористик гуруҳининг террористлари ўлдирганлиги учун қасос олиш мақсадида Майкопдаги савдо марказини портлатмоқчиэканини тан олди,-дея эслатиб ўтди. 

Сўнгги йилларда Россияда ИШИД террорчилик гуруҳининг ўнлаб аъзолари ва тарафдорлари хавфсизлик агентлари томонидан ҳибсга олинган ёки ўлдирилганким, уларнинг айримлари Ироқ ва Суриядаги террористлар раҳбарлар билан бевосита алоқада бўлган ва Россияда амалиётларни амалга ошириш учун улардан кўрсатмалар олишган.  

 

Ёрлиқ