Бакуда Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар мухбирлари анжумани конференцияси ўтказилди
(last modified Tue, 04 Oct 2016 13:44:08 GMT )
октябр 04, 2016 18:44 Asia/Tashkent
  • Баку шаҳрида исломий
    Баку шаҳрида исломий

Баку шаҳрида исломий мамлакатлар элчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Исломий Ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар мухбирлари анжумани конференцияси ўтказилди.

Мазкур конференцияда бугунги дунёда исломий мамлакатлар мухбирлари ассоциацияси уюшмасини таъсис этиш йўлллари, исломий мамлакатларда юз бераётган воқеа -ҳодисаларни аниқ ва тўғри  тарқатиш учун мухбирларни бирлаштириш зарурлиги, исломбадбинлик ва исломий қадриятларга қарши қаратилган ёмон  таблиғотлар қаршисида ягона позиция тутиш, исломий мамлакатлар ўртасидаги муаммоларни ҳал этиш заминасида маълумотлар тарқатиш масалалари кўриб чиқдилар.

Мазкур конференцияда Озарбойжон президенти  ёрдамчиси Али Ҳасанов  Исломий ҳамкорлик ташкилотини   исломий мамлкталарни бирлаштириш ва миллий манфаатларни сақлашда яроқлилигини таъкидлаб, келгуси бир неча йил ичида  исломий мамлакатлар оммавий ахборот воситалари уюшмасини таъсис этиш масаласини кўриб чиқишга ишора қилиб, айни ҳолда ушбу муҳим мавзуни  кўриб чиқиш учун амалий одимлар ташлаш жуда умид бағишловчидир деб қўшимча қилди.