Россия Вашингтон расмийларининг Москвага қарши сўзларига муносабат билдирди
(last modified Fri, 19 Mar 2021 11:51:11 GMT )
март 19, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Россия Вашингтон расмийларининг Москвага қарши сўзларига муносабат билдирди

Россия ТИВ вакили Вашингтон расмийларининг Россия ҳақидаги баёнотларининг хавфли оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

"Афсуски, Америка томони ҳанузгача ўзининг иллюзияларига асир бўлиб турибди ва Россияга қарши  аҳмоқона кампаниясини кучайтиришга уринишда давом этар экан, ўзини боши берк кўчага олиб боришда давом этмоқда", деди пайшанба куни Мария Захарова.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили қўшимча қилди:  Вашингтон Россиядан қўрқитишнинг халқаро барқарорлик учун хавфли оқибатларини ҳали ҳам тушунмаяпти.

Сешанба кунги ҳисоботида АҚШ разведкаси ҳамжамияти Россияни АҚШдаги яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларига собиқ президент Доналд Трамп фойдасига ва АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг зарарига таъсир ўтказишга уринишда айблади.

Ҳисобот нашр қилинганидан  бир кун ўтгач,   президент  Жо Байден ИБС Неwс-га Россия президенти Владимир Путин  тез орада  "АҚШ сайловларига аралашишга уриниш" ининг товонини тӯлаши лозимлигини айтди.

"Ким бошқаларни шундай таърифласа, у қотилдир", деди Россия президенти Владимир Путин  америкалик ҳамкасбининг сўзларига жавобан.