Саййид Ҳасан Насруллоҳ: АҚШ ИШИДнинг яратувчиси ва қўллаб-қувватловчисидир
Ливандаги Ҳизбуллоҳ бош котиби пайшанба куни кечқурун Ҳазрат Абул-Фазл Аббос (алайҳиссалом) таваллудининг йиллиги муносабати билан нутқ сўзлар экан, янги ҳужжатлар ИШИД раҳбарларини Ироқ қамоқхоналарида ёллаш ва уларни қамоқхоналардан озод қилишда АҚШ разведка ва хавфсизлик хизматларининг ролини фош этишини таъкидлаб ўтди.
Саййид Ҳасан Насруллоҳ АҚШ ИШИДнинг яратувчиси ва тарафдори эканлигини айтиб, Америка разведка агентлиги халқлар ва қўшинларни парчалаш учун террористик гуруҳларни бошқаришини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ҳизбуллоҳ бош котиби ал-Қоида террористик гуруҳининг АҚШ разведка хизмати билан алоқалари тўғрисида яманликларнинг яқинда ошкор этган маълумотларига ишора қилиб, деди: "Ушбу террористик гуруҳларнинг мавжудлиги ва уларни кимлар яратган ҳамда қўллаб-қувватлаганлиги ҳақидаги ҳақиқатлар кундан-кун тобора ошкор бўлмоқда."
Саййид Ҳасан Насруллоҳ Ливанда юзага келган муаммолар ва инқирозларга тўхталиб: "Ливаннинг асосий муаммолари АҚШ назорати остида" деди.