Москвадаги Афғонистон тинчлик музокараларининг ялпи мажлиси якунланди
Москвада бўлиб ўтган Афғонистон тинчлик музокараларининг ялпи мажлиси қўшма баёнот билан якунланди.
Москвада бўлиб ўтган Афғонистон тинчлик музокаралари ялпи мажлиси баёнотида барча томонларни, хусусан Афғонистондаги толибларни зўравонлик усулидан воз кечишга ва афғон-афғон миллий мулоқотини бошлашга ёрдам беришга чақирди.
"Москва музокаралари иштирокчилари Афғонистонда толиблар истаганидек Ислом амирлигини ташкил этилишини қўллаб-қувватламайдилар ва Афғонистондаги қирқ йиллик уруш ва қон тўкилишини икки томон ўртасида тузилган тинчлик битими орқали тугатишади", дейилади баёнотда.
Россия бир кунлик Афғонистон тинчлик саммитини ўтказмоқда. Яқинда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Москва Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши ва толибларнинг бу ҳукуматга қўшилишини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Москва саммитидан сўнг, худди шундай саммит апрел ойида Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.