Толибон; Америка Қатар келишувини поймол этишга ҳаракат қилмоқда
Толибон гуруҳи Американи Қатарда келишилган Доха келишувини поймол этишда айблади.
Эрон телерадио компаниясининг тарқатган хабарига кўра, Толибон гуруҳи жума куни Америка ва ушбу гуруҳ ўртасида имзоланган Доха келишуви Афғонистонда тинчликни барқарор этишнинг энг яқин йўлидир.Аммо белгиланган вақтда бегона кучларнинг чиқиб кетмаслиги Вашингтон томонидан Доха келишувини поймол этиш маъкосидадир,- деб таъкидлади.
Толибон гуруҳи Афғонистонда уруш узоқ вақт давом этиши Доха шартномасини поймол этадиган икки томон учун катта молиявий зарар ва талафотлар келтиради,-деб иддао қилмоқда.
Толибон гуруҳи шунингдек, агар Америка белгиланган вақтда Афғонистондан бегона кучларни олиб чиқмаса, унда ушбу мамлакатда хорижий кучларга қарши ўзининг ҳарбий амалиётларини қайта бошлайди,-деб таҳдид солди.
Толибон гуруҳи яна бир марта Афғонистондан ўз кучларини белгилаган вақтда олиб чиқиш ҳақида америкалик расмийларнинг мубҳам сўзлари ва Вашингтоннинг бир-бирига қарама-қарши позиция олишига шроҳид бўлаётганини таъкидлади.
Қатарнинг Доха шаҳрида 2020 йил феврал ойида Толибон гуруҳи билан Американинг имзолаган шартномага асосан Америка май ойининг бошларига қадар ўз кучларини чиқариши керак. Аммо Вашингтон турли сохта баҳоналар, шу жумладан ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашиш баҳонасида Афғонистонда ҳарбий ишғолгарликларини давом эттирмоқда.