Жо Байден Эрон ва Хитойнинг 25 йиллик келишувига муносабат билдирди
(last modified Mon, 29 Mar 2021 05:59:27 GMT )
март 29, 2021 10:59 Asia/Tashkent
  • Жо Байден Эрон ва Хитойнинг 25 йиллик келишувига муносабат билдирди

АҚШ президенти Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик шартноманинг имзоланишига муносабат билдирди ва уни "хавотирли" деб атади.

 "Мен Эрон-Хитой шериклигидан узоқ вақтдан бери хавотирланиб келганман", деди АҚШ президенти Жо Байден (28 март) якшанба куни кечқурун 25 йиллик Эрон-Хитой шартномаси имзоланганига жавобан.

25 йиллик режа сифатида танилган Эрон Ислом Жумҳурияти ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама ҳамкорлик   ҳужжати шанба куни Теҳронда икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад  Жавод Зариф ва Ван И томонидан имзоланди.

Ушбу ҳужжатда Эрон Ислом Жумҳурияти ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги турли соҳаларда, жумладан, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинади.

Америка оммавий ахборот воситалари ушбу битимни имзолашни Теҳрон ва Пекин томонидан АҚШнинг санкциялар сиёсатини четлаб ўтишга ва Вашингтоннинг Эрон ва Хитойга қарши  сиёсатига жавобан уриниш деб аташди.

Ёрлиқ