Американи коронавирус фожиаси кутмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i59888-Американи_коронавирус_фожиаси_кутмоқда
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг директори яқинлашиб келаётган фалокатдан огоҳлантиради.
(last modified 2021-03-30T02:45:57+00:00 )
март 30, 2021 07:45 Asia/Tashkent
  • Американи коронавирус фожиаси кутмоқда

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг директори яқинлашиб келаётган фалокатдан огоҳлантиради.

"Мен Қўшма Штатларда фалокат яқинлашаётганини ҳис қиляпман," дейди Ковид-19 нинг ҳозирги авж олишига ишора қилиб, Америка Қўшма Штатларидаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг директори доктор Рейчел Валенский. 

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази бундан олдин АҚШ  фуқароларини коронавируснинг   қайтиши тўғрисида огоҳлантирган.

Америка Қўшма Штатларининг ғарбий қисмида биринчи коронавирус аниқланганидан бир йил ўтгач, мамлакатда Ковид-19 қурбонлари сони 500 мингдан ошди.

Бу коронавирус туфайли ўлим даражаси ёмон бўлган иккинчи мамлакат -- Бразилиядан (314 мингдан ортиқ қурбонлар) деярли икки баравар кўпдир.

Мамлакатда оммавий эмлаш жадаллашмоқда ва шу пайтгача 340 миллионлик АҚШ аҳолисининг тахминан 15 фоизи камида бир марта эмланган.

  • ЖССТ коронавирус вакцинасининг адолатсиз тақсимланишини яна танқид қилди