Трамп сайти ишга туширилди
(last modified Wed, 31 Mar 2021 07:20:39 GMT )
март 31, 2021 12:20 Asia/Tashkent
  • Трамп сайти ишга туширилди

Доналд Трамп тарафдорлари билан боғланиш учун ўзининг расмий веб-сайтини ишга туширди.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп душанба куни ўзининг расмий веб-сайтини ишга туширди.

Ушбу веб-сайт ташриф буюрувчиларга ўзларининг хабарлари ва саволларини Трамп ва Меланиа-га юбориш имкониятини беради.

Трамп яқин бир неча ой ичида ижтимоий тармоқларга қайтишини айтмоқда, аммо бу сафар ўз платформаларида. Ҳозирча лавозимдан кетганидан кейин нима билан шуғулланиши номаълум.

Трампнинг сайловолди вакили Жейсон Миллер шу ой бошида Фох Неwс телеканалига берган интервюсида: Трамп яқин икки-уч ой ичида ўзининг ижтимоий медиа платформасини ишга туширади, деди.

Президентликнинг сўнгги ҳафталарида Трамп сайлов натижалари бўйича зўравонликни тарғиб қилувчи хабарларни жойлаштиргани ва 6 январ куни унинг тарафдорлари Конгрессга ҳужум қилганидан кейин Twitter, Facebook ва баъзи ижтимоий тармоқларда унинг фаолият юритиши тақиқланди.

Ёрлиқ