Германия, Франция ва Россия раҳбарлари Баржом ҳақида маслаҳатлашдилар
Россия президенти Владимир Путин, Германия канслери Ангела Меркел ва Франция президенти Эммануил Макрон Эрон ядровий дастури тӯғрисидаги келишувни сақлаб қолиш ва амалга ошириш бўйича уч томонлама мулоқот қилдилар.
ИРНА хабарига кўра, Кремл саройи сешанба куни кечқурун қилган баёнотида қуйидагиларни ёзган: Россия, Германия ва Франция раҳбарлари видеоконференция шаклида Эроннинг ядро дастури бўйича кенг кўламли қўшма ҳаракатлар режасини сақлаш ва амалга ошириш ҳамда бу йӯналишда қадамларни янада мувофиқлаштириш ҳақида мулоқот қилишди.
Елисей саройи баёнотида айтилишича, Франция ва Россия президентлари ҳамда Германия канслери ядровий келишув бўйича чоралар кўришга келишиб олишган.
Кремлнинг баёнотида айтилишича, Путин, Меркел ва Макрон ҳам умумий таҳдид сифатида Ковид-19 эпидемиясига қарши курашга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Улар, хусусан, Россиянинг Sputnik v вакцинасини Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтказиш истиқболларини, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларида мумкин бўлган ускуналар асосида бу вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришни кўриб чиқдилар.