АҚШ  Конгрессига қилинган ҳужум тафсилотлари
(last modified Sat, 03 Apr 2021 09:03:03 GMT )
апрел 03, 2021 14:03 Asia/Tashkent
  • АҚШ  Конгрессига қилинган ҳужум тафсилотлари

Америка  Қўшма Штатлари Президенти АҚШ Конгрессидаги сўнгги воқеа ва офицерлардан бирининг ўлдирилишига жавобан Оқ уй байроқларини туширишни буюрди.

Ҳилл Невс хабарига кўра, АҚШ  президенти Жо Байден жума куни қилган баёнотида: "Мен Конгресс полицияси, Миллий гвардия ва ушбу ҳужумга тезда жавоб берган бошқа одамларга миллатнинг миннатдорчилигини билдирмоқчиман."Конгресснинг жасур полициячиси ҳалок бўлганидан қайғу чекаётганимизда, мен Оқ уй байроқларини туширишни буюрдим".

Жума куни машина ҳайдовчиси полиция ходимларига ҳужум қилгани сабабли АҚШ Конгресси биноси  вақтинча ёпилган, икки полициячи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, улардан бири оғир жароҳатлар олгани бойис ҳалок бӯлган.

Ҳужум қилган машина ҳайдовчиси пичоқ ӯқталиб машинадан тушаётганда полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Конгрессга ҳужум уюштирувчи АҚШ ҳукуматини қора танлиларнинг биринчи рақамли душмани деб атади.

Ёрлиқ