Иорданиянинг ўнлаб расмийлари давлат тўнтаришини режалаштирганликда айбланиб ҳибсга олинди
Янгиликлар манбалари шанба куни кечқурун Иорданиянинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари мамлакатда давлат тўнтаришига уринишда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.
Иордания хавфсизлик кучлари камида 20 амалдорни, қабила раҳбарларини ва қирол оиласи аъзоларини "Иордания хавфсизлигига таҳдид" қилишда айблаб, ҳибсга олди. "Вашингтон Пост" газетасида шаҳзода Ҳамза бин Ҳусайн ўлдирилганлиги ҳақида хабар берилган. Иорданиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси ҳибсга олинганлар орасидадир.
Айни пайтда Иорданиянинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси ва Иордания қироли Абдулла 2 нинг укаси шаҳзода Ҳамза видеомурожаатида у ҳозирда ҳибсда эканлигини, ҳар қандай айбини рад этиб, ҳукуматнинг заифлашуви, коррупция учун жавобгар эмаслигини айтиб, одамларнинг қалбида ҳокимиятга нисбатан ишончсизликнинг пайдо бӯлиши Иордания ҳукумат тузилмасида 15 йилдан 20 йилгача фаолият кӯрсатган одамларнинг қобилиятсизлиги натижаси бӯлиб, бунга улар жавобгар эканликларини таъкидлади.
Ҳамза бин Ҳусейн унинг дӯстлари ва яқинлари давлат томонидан ҳибсга олинганлиги ҳақида илова қилди: Бу мамлакат шу даражага бориб етганки, бирор-бир масалада фикрини баён этган киши ҳибсга олинади, таҳдид қилинади ёки таъқиб қилинади ва агар бу жараён давом этса, Иордания фарзандларининг ҳаёти ва келажаги хавф остида қолади.