Коронавирус даврида дунёнинг етакчи музейларига ташрифларнинг сезиларли даражада камайиши
Ковид- 19 касаллигининг тарқалиши дунёнинг етакчи музейларига ташриф буюрувчилар сонини 77 фоизга камайтирди.
Испаниянинг Остел Тоур сайёҳлик веб-сайтида ёзилишича, ўтган йили коронавирус тарқалиши ва сайёҳлик ҳаракатларининг камайиши натижасида дунёга таниқли 100 та музей ва санъат галереялари, тахминан 176 млн. ташрифни қӯлдан беришди. Шундай қилиб, ташрифлар сони 2019 йилдаги 230 миллиондан 2020 йилда 54 миллионга камайди.
Шу билан бирга, коронавирус музейлар фаолиятини 77 фоизга қисқартирди.
"2020 йилда бутун дунё бўйлаб музейлар ўртача 145 кунга ёпилди, бу аниқроғи, 41 минг кунлик таътил бӯлиб, бир асрлик ташрифнинг қӯлдан кетганини билдиради" деб ёзади Арт Newspaper International йиллик ҳисоботида.