Россия Украина чегараси яқинида ҳарбий машқлар ўтказмоқда
Россия Мудофаа вазири Украниа билан муштарак чегара яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказишдан мақсад Россия қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини ошириш деб таъкидлади.
Шарқий минтақаларга Украина армиясининг ҳаракатлари билан бир вақтда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўтказилган видеоконфренцияда Россия қуролли кучлари сешанба кунидан бошлаб ўзининг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида тактик ва икки томонлама машғулотлар ўтказиш учун машқ ўтказиш майдонларига жўнатилди,-деб айтди.
Россия Мудофаа вазири ҳарбий машғулотларни назорат этувчи масъул қўмонларни машқларнинг юқори сифатини ва транспортивка қилиш вақтида ҳарбий қисмлар ва жиҳозларнинг саломатлигини таминлашга чақирди.
Охирги ҳафталар давомида Украина кўп ҳарбий кучини ва теъникасини шарқий минтақаларга жўнатди ва исёнчилар назорати остида бўлган минтақаларни қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда. Бунга қарши Россия ҳам ўзининг ҳарбий қисмлари ва тажҳизотларини Украина яқинидаги чегараларга жўнатди.
Украина ўтган ҳафтада Россияни минглаб қўшинлдарини шимолий ва шарқий чегаларида шунингдек Қрим ярим оролида тўплаганликда айблади.