Афғонистон диний уламоларининг Толибон томонидан ўлдирилиши
апрел 09, 2021 19:42 Asia/Tashkent
Толибон ўтган йили Афғонистоннинг 14 вилоятида 28 диний уламони ўлдирган.
Ово ахборот агентлиги (АВА) маълумотларига кўра Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши идораси ўтган йили мамлакатда 28 диний уламонинг толиблар томонидан ўлдирилишига ишора қилиб, қуйидагиларни айтди: Толибон кучлари томонидан диний уламоларни террор қилиш масаласи текширилмоқда.
Ӯтган йили Афғонистоннинг турли вилоятларидаги таълимий ва диний мактаблар Толибон кучлари томонидан вайрон қилинган.
Сўнгги ойларда афғон диний уламоларига суиқасдлар давом этмоқда. Гарчи бирон бир шахс ёки гуруҳ воқеаларнинг аксарияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган бўлса-да, аммо ҳукумат расмийлари ҳужумларда Толибон гуруҳини айбламоқда.