Россия федерацияси президенти РосАтом ширкати раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этди
Россия федерацияси президенти РосАтом ширкати раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этди
Россия федерацияси президенти РосАтом ширкати раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин жаҳоннинг энг қудратли ядровий фаолиятлар соҳасидаги бешлик дан бири бўлмиш РосАтом ширкатининг раисини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди. Россия президентининг топшириғи билан 11 йилдан буён РосАтомда раҳбарлик қилаётган Сергей Криенко ўз вазифасидан озод этилиб президент маъмурияти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Ҳанузгача РосАтомнинг янги бошлиғи эълон қилинмаган. Сергей Криенко 1998 йилда ҳам 4 ой Россия бош вазири вазифасида ишлаган. У Кремлда Вячеслов Валодиннинг ўринбосари ҳам бўлган. Валодин Россия президенти Владимир Путин томонидан Думанинг раиси этиб таклиф этилганда, ушбу мажлисда Единия Россия партиясининг аксарияти уни Думанинг раиси этиб тасдиқлашган эди.