Путин: Россия космик қудрат бўлиб қолиши керак
Россия президенти ӯз нутқида мамлакати йирик ядровий ва космосни фатҳ этувчи бўлиб қолиши кераклигини айтди.
Кеча Юрий Гагариннинг биринчи космик парвози йиллиги муносабати билан Владимир Путин Россия буюк ядровий қудрат ва космосни фатҳ этувчи давлат бўлиб қолиши кераклигини айтди. "Россия ХХ1 асрда дунёдаги ядровий ва космик қудратлар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолиши керак, чунки космос тўғридан-тўғри мудофаа билан боғлиқ ", деди у.
Шунингдек, у яқин 10 йилга мӯлжалланган фазовий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди.Путин мудофаа, алоқа, транспорт, инфратузилма тадқиқотлари, соғлиқни сақлаш ва таълимга устувор аҳамият қаратди: "Давлат устувор вазифаларни амалга ошириш режасини тайёрлб, тасдиқлаши керак".
"Биз Россиянинг космосга йўл очиш ташаббуси билан фахрланамиз", деди у Юрий Гагариннинг ютуғини олқишлаб.
Олтмиш йил олдин, 1961 йил 12 апрелда Юрий Гагарин "Восток" космик кемаси билан тарихда биринчи марта 106 дақиқа давом этган космик парвозни амалга оширди.
-
Путин Россия президент сайловлари тўғрисидаги янги қонунни имзолади