Москвада Россия ва Тожикистон қуролли кучлари бош штабининг қўмондонлари учрашдилар
Тожикистон қуролли кучлари бош штабининг қўмондони ва Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Москвада ўз касбдоши билан учрашиб музокара қилди.
Тожикистон қуролли кучлари бош штабининг қўмондони ва Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Имомали Собирзода Москвада россиялик ўз касбдоши Валерий Герасимов билан мулоқот қилди.
Россия қуролли кучлари марказий штабининг хабарига кўра, ушбу учрашув жараёнида икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник алоқаларини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари батафсил таҳлил этилди.
Шунингдек Тожикистон ҳудудида жойлашган Россиянинг 201 ҳарбий базасининг фаолияти атрофида фикр алмашилди.
Бундан олдин Москвада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ҳарбий қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йиғилиш жараёнида Россия қуролли кучлари бош штабининг раиси ушбу ташкилотнинг раиси сифатида ушбу йиғилишни очиш зимнида, Москва ушбу ташкилот доирасида ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоридир,-деб таъкидлади.
У Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида ҳарбий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун яхши намуна бўлиши ва ушбу йиғилишнинг натижаси аъзо мамлакатларнинг Мудофаа соҳасидаги алоқаларига чуқур тасир етказишига умидворлик билдирди.
Йиғилишнинг якунида Россия қуролли кучлари бош штабининг раиси 2021 йилда Коллектик хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида Россия ва Тожикистонда тўртта қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилади,-деб эълон қилди.