апрел 22, 2021 10:35 Asia/Tashkent
  • Путин; Ғарбнинг гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатига Россиянинг жавоби қатъий ва тезкор бўлади
    Путин; Ғарбнинг гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатига Россиянинг жавоби қатъий ва тезкор бўлади

Россия президенти ўзининг йиллик суханронлигида Ғарб мамлакатларига гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатларга нисбатан Москванинг жавоби қатъий ва жиддий бўлади,-деб огоҳлантирди.

Россия президенти Владимир Путин ушбу мамлакатнинг Думаси ва Сенат вакиллари олдида сўзлаган нутқида, Россияга қарши сайъ-ҳаракатлар ҳақида Ғарб мамлакатларига огоҳлантириш бериш зимнида, агар бошқа мамлакатлар музокра қилишдан бош тортсалар, унда Москва ўзининг миллий манфаатларини муҳофазат қилиш учун қаттиқ, тезкор ва ўзгача йўлларни танлайди,-деб эълон қилди. 

Путин Москва Россиянинг қизил чизиғини ҳеч қайси бир мамлакат босиб ўтмаслигига умидворлик билдиради,-деб қўшимча қилди. 

Россиядан бошқа хабар шундан иборатким, Россия ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни нашр этган ўз баёнотида, Американинг Москвадаги элчисининг ўринбосари Гурманга, Американинг Москвадаги элчихонасининг 10 нафар дипломати 21 май ойигача Россияни тарк этишлари ҳақида эслатма берилди. 

Ёрлиқ