Яманнинг учувчисиз учоғи Саудия Арабистонидаги Қирол Холид авиабазасига зарба берди
(last modified Sun, 25 Apr 2021 07:35:47 GMT )
апрел 25, 2021 12:35 Asia/Tashkent
  • Яманнинг учувчисиз учоғи Саудия Арабистонидаги Қирол Холид авиабазасига зарба берди

Яман армияси ва халқ қўмиталарининг дронлар бўлинмаси Саудиянинг Асир вилоятидаги "Қирол Холид" базасини яна бир бор нишонга олди.

Sky News  хабарига кўра, Яман Қуролли кучлари вакили Яҳё Сареъ бугун эрталаб Яман армияси ва фуқаролик кучлари Хамис Мушайтдаги Саудия тажовузкор коалициясининг Қирол Холид базасини Қассиф К2 учувчисиз учоғи билан нишонга олганлигини маълум қилди. Яман Қуролли кучлари  матбуот котиби деди: "Саудия Арабистони базаларини нишонга олиш - бу мамлакатимизга қарши босқинчилик ва ҳамма томонлама қамалнинг кучайишига қарши табиий ва қонуний жавобдир".

Аввалроқ, Яман Миллий қутқарув  ҳукумати Мудофаа вазири Муҳаммад Носир Отифий, агар Саудия коалицияси Яманга қарши тажовузда ўз аҳмоқлигини давом эттиришни истаса, бошқа стратегиялар амалга оширилишини таъкидлаган эди.

Саудия Арабистони Қўшма Штатлар, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил мартидан бери Яманга бостириб кириб, уни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамал қилди.

Саудия Арабистони ва  иттифоқчиларининг тажовузкорлиги натижасида 17000 дан ортиқ одам  ўлдирилди,  ўн минглаб одамлар  ярадор ва миллионлаб яманликнинг овораю-сарсон бӯлишига олиб келди.