Уч кун ичида бир миллион ҳиндистонлик коронавирусни юқтириб олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i60790-Уч_кун_ичида_бир_миллион_ҳиндистонлик_коронавирусни_юқтириб_олди
Уч кун ичида бир миллиондан ортиқ ҳиндулар коронавирусни юқтиришди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
апрел 26, 2021 07:37 Asia/Tashkent
  • Уч кун ичида бир миллион ҳиндистонлик коронавирусни юқтириб олди

Уч кун ичида бир миллиондан ортиқ ҳиндулар коронавирусни юқтиришди.

Эрон Телерадио компаниясининг Ню-Деҳли шаҳридан тарқатган   хабарига кўра, бугун (душанба) эрталаб соат 8 гача 2,6 миллиондан ортиқ ҳиндистонлик касалхоналарда ёки уйларида даволанмоқда.
Ҳисоботга кўра, беморларнинг бу қадар кўплиги Ҳиндистон соғлиқни сақлаш тизимига катта босим ўтказган ва  кўп сонли коронавирус беморларига касалхоналарда жой етишмайди. Ҳиндистон касалхоналарида, шунингдек,  кислород етишмовчилиги қатъий муаммога айланган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакати яқинда инқироздан чиқиб кетиши ҳақида ишонтириб, коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини Ҳиндистонни ларзага солганини айтди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, мамлакатда бир кунда 346 мингта коронавирусга чалинишнинг янги ҳолатлари қайд қилинган бӯлиб, бу касаллик натижасида бир кунда  2624 киши вафот этган.

Корнавирус эпидемияси Ҳиндистонда бугунгача189544 кишининг ўлимига сабаб бўлди.