Зеленский халқаро ҳамжамиятни ядровий хавфсизлик учун ҳамкорликка чақирди
(last modified Tue, 27 Apr 2021 10:41:19 GMT )
апрел 27, 2021 15:41 Asia/Tashkent
  • Зеленский халқаро ҳамжамиятни ядровий хавфсизлик учун ҳамкорликка чақирди

Украина Президенти Чернобил АЭСидаги авариянинг 35 йиллиги муносабати билан халқаро ҳамжамиятни ядро хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу фожианинг такрорланишига йўл қўймаслик учун ҳамкорликка чақирди.

"Чернобил портлаши дунёни ўнлаб йиллар давомида ўзгартириб юборди", деди Владимир Зеленский душанба куни ҳалокатга учраган Чернобил реакторидан 30 км узоқликда ӯтказилган маросимда, деб хабар берди Евронюз.

"Бизнинг вазифамиз Чернобилдаги маҳрум  ҳудудни яна яшаш жойига айлантиришдир", дея қўшимча қилди у. Келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида   ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак ".

1986 йил 26 апрелда, тахминан соат 01:23 да, Киевдан 100 км шимолда жойлашган Чернобил стансиясининг 4-реактори хавфсизлик синови пайтида портлади. 10 кун давомида Совет ҳукумати реактор ёнғинини жиловлай олмади. Шу тариқа Чернобил атмосферага радиоактив моддаларни киритди,  баъзи тахминларга кӯра Европанинг тўртдан уч қисми ва ўша пайтдаги барча Совет республикаларини заҳарлантирди.

Чернобил фалокатидан сўнг дарҳол завод яқинида яшовчи 116 минг фуқаро бу жойни тарк этди. Кейинги йилларда Чернобилдан 60 километр радиусда яшаган яна 230 минг аҳоли ушбу ҳудудни тарк этишди.

Бу фожиа қурбонларининг аниқ сони ҳали ҳам номаълум. БМТ Илмий қўмитаси портлаш туфайли радиация таъсирида ҳалок бўлган операторлар ва ўт ўчирувчилар орасида 30 га яқин ўлимни расмий равишда рўйхатдан ўтказди. Аммо 2006 йилда "Гринпис" нодавлат ташкилоти қурбонлар сонини 100 мингдан зиёд дея эълон қилди.

Ёрлиқ